Logo

“Tata Steel Chess 2026” турнирида Нодирбек Абдусатторов чемпион бўлди, Жавоҳир Синдаров 2-ўринни эгаллади

Февраль 02, 2026. 11:11 • 52 сония

126

ТОШКЕНТ, 2 февраль. / “Дунё” АА/. Ўзбекистонлик гроссмейстерлар нуфузли “Tata Steel Chess 2026” халқаро шахмат турнирида “Masters” гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритиб, ажойиб натижага эришди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) маълумотига кўра, 16 январдан 1 февралга қадар Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтган 88-турнирда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ғолиб бўлди. Турнир сайёрамизнинг энг кучли ўйинчилари, ёш истеъдодлар ва кўплаб интеллектуал ўйин ишқибозларини жамлади.

Биринчи ўрин учун кураш сўнгги 13-тургача давом этди. Финал босқичи олдидан бир йўла беш нафар иштирокчи ғолиблик учун кураш олиб борди. Мусобақа якунида Ўзбекистон вакили юқори маҳорат ва барқарор ўйин намойиш этиб, аввалги уч уринишдан сўнг биринчи марта турнирнинг бош совринини қўлга киритди.

Иккинчи ўринни Ўзбекистоннинг яна бир вакили – яқиндагина жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланган Жавоҳир Синдаров эгаллади. 13 тур якунларига кўра, у 8,5 очко (4 ғалаба ва 9 дуранг) тўплади ва “Masters” турнирида мағлубиятга учрамаган ягона иштирокчига айланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш