Ўзбекистонлик мутахассислар Буюк Британияда молия секторини трансформация қилиш бўйича таҳсил олдилар

Ноябрь 01, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 49
Ўзбекистонлик мутахассислар Буюк Британияда молия секторини трансформация қилиш бўйича таҳсил олдилар

ЛОНДОН, 1 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Марказий банки, хусусий молия муассасалари ва компаниялар вакиллари Буюк Британияда молия секторини трансформация қилиш бўйича ўқув курсларида қатнашдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тренинг ва семинарлар британиялик “MBF Academy” ташкилоти томонидан ўзбек молия тузилмалари раҳбарлари ва етакчи ходимлари учун ташкил этилди.

Дастур доирасида иштирокчилар молия секторини трансформация қилиш, молиявий бошқарув самарадорлигини ошириш ва илғор халқаро амалиётларни миллий тизимга жорий этишнинг замонавий ёндашувларини ўргандилар. Рақамли молиявий ечимлар ва институционал ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Иккинчи муҳим йўналиш эскроу-механизми, унинг ишлаш тамойиллари ҳамда молиявий операциялар хавфсизлигини таъминлашдаги ролини ўрганиш бўлди. Мутахассислар мазкур восита шартнома тарафлари ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш ва пул маблағлари ҳаракатининг шаффофлигини таъминлашга қандай ёрдам беришини муҳокама қилдилар.

Ўқув машғулотлари хорижий экспертларнинг тақдимотлари, амалий мисоллар ва таҳлилий муҳокамаларга бой тарзда ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, орттирган билимларини касбий фаолиятда қўллаш юзасидан тавсиялар олдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш