“Discover Pakistan”: Ўзбекистон ислом оламининг буюк алломалари ва мутафаккирлари етишиб чиққан замин

Сентябрь 17, 2026. 10:00 • 2 дақ

92
“Discover Pakistan”: Ўзбекистон ислом оламининг буюк алломалари ва мутафаккирлари етишиб чиққан замин
“Discover Pakistan”: Ўзбекистон ислом оламининг буюк алломалари ва мутафаккирлари етишиб чиққан замин
“Discover Pakistan”: Ўзбекистон ислом оламининг буюк алломалари ва мутафаккирлари етишиб чиққан замин
“Discover Pakistan”: Ўзбекистон ислом оламининг буюк алломалари ва мутафаккирлари етишиб чиққан замин

ИСЛОМОБОД, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Discover Pakistan” телеканалида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига бағишланган навбатдаги кўрсатув урду тилида намойиш этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур кўрсатув орқали покистонлик томошабинларга Ўзбекистон заминида асрлар давомида шаклланган соф исломий илм-фан, маданият, маърифат ва меъморчилик анъаналари ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва ғояси асосида Тошкент шаҳрида барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази мамлакатимизнинг бой тарихий ва маънавий меросини халқаро миқёсда тарғиб этиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Дастур бошловчиси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг мазмун-моҳияти, унинг меъморий кўриниши ва келажакдаги вазифаларига ҳам тўхталди. Марказ нафақат тарихий ёдгорликлар ва қимматли экспонатларни жамлаш, балки ислом цивилизациясининг инсонпарварлик, илм-маърифат ва бағрикенглик ғояларини намоён этувчи муҳим илмий-маърифий маскан сифатида эътироф этилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, кўрсатувда Ўзбекистон ислом оламининг буюк алломалари ва мутафаккирлари етишиб чиққан замин сифатида алоҳида қайд этилди. Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Али ибн Сино, Муҳаммад ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Абу Райҳон Беруний каби буюк алломаларнинг жаҳон илм-фани ва ислом маданияти тараққиётига қўшган ҳиссаси баён этилди.

“Айниқса, марказнинг замонавий технологиялар асосида ташкил этилиши ва унинг илмий-тадқиқот, таълим ҳамда маданий-маърифий фаолият учун мўлжаллангани эътиборга молик, — дея эътироф этади тележурналист. — Бу жиҳат Ўзбекистоннинг ўз тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш билан бир қаторда, уни замонавий воситалар орқали дунё ҳамжамиятига етказишга интилаётганини тасдиқлайди”.

“Discover Pakistan” телеканалида намойиш этилган ушбу кўрсатув Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган улкан ҳиссасини Покистон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш ва мамлакатимизнинг бой тарихий меросига бўлган қизиқишни оширишда муҳим аҳамият касб этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш