Гуанчжоуда Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар салоҳияти намойиш этилди
Сентябрь 06, 2026. 18:30 • 53 сония
• 159ГУАНЧЖОУ, 6 сентябрь. /“Дунё” АА/. Нуфузли “Southern China Book Fair” халқаро кўргазмасида Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси томонидан миллий стенд ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон стенди тасвирий санъат, ҳунармандчилик, тўқимачилик саноати, адабиёт ва туризм соҳаларига бағишланди. Ушбу лойиҳа хориж жамоатчилигига республикамизнинг бой маданий-тарихий мероси, ижодий салоҳияти ва туристик имкониятларини кенг намойиш этиш имконини берди.
Тақдимот доирасида иштирокчиларга Ўзбекистонда таълим жараёни сифатини ошириш, ахборот технологияларини кенг жорий этиш, ўқув муассасалари ва кутубхоналар инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда ёшларни мунтазам билим олишга рағбатлантиришга қаратилган комплекс ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Кўргазма майдонида “Guangzhou Library” кутубхонаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилиб, унда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



