Абу-Дабида БААнинг таълим соҳасидаги халқаро тажрибаси ва рақамли ечимларини Ўзбекистонда қўллаш истиқболлари муҳокама қилинди

Сентябрь 11, 2026. 16:00 • 57 сония

107
Абу-Дабида БААнинг таълим соҳасидаги халқаро тажрибаси ва рақамли ечимларини Ўзбекистонда қўллаш истиқболлари муҳокама қилинди

АБУ-ДАБИ, 11 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Умид Шадиев БААнинг “The Digital School” ташкилоти бош котиби Валид Ал-Али билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқотда Ўзбекистоннинг олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларида сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, замонавий таълим платформалари ва рақамли контентни жорий этиш ҳамда педагогларнинг рақамли кўникмаларини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Алоҳида эътибор “The Digital School” ташкилотининг халқаро тажрибаси ва рақамли ечимларини Ўзбекистонда қўллашга қаратилди. Ташкилот дастурлари бугунги кунда дунёнинг 39 та мамлакатида амалга оширилмоқда ва 850 мингдан ортиқ ўқувчиларни қамраб олган.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда Ўзбекистонда рақамли таълим имкониятларини кенгайтириш бўйича мулоқотни изчил давом эттиришга келишиб олдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш