Ўзбекистон ва Россия божхона хизматлари ЖБТнинг глобал форуми доирасида меморандум имзолади

Сентябрь 10, 2026. 15:30 • 54 сония

152
Ўзбекистон ва Россия божхона хизматлари ЖБТнинг глобал форуми доирасида меморандум имзолади

МОСКВА, 10 сентябрь. /“Дунё” АА/. Тошкентда 7–9 сентябрь кунлари бўлиб ўтган Жаҳон божхона ташкилотининг (ЖБТ) VII Глобал кинология форуми доирасида Ўзбекистон ва Россия божхона хизматлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги маълумотига кўра, ҳужжат Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ҳамда Россия Федерал божхона хизматининг кинология бўлими ўртасида тузилган.

Шунингдек ўқинг

Меморандум томонларнинг ҳозиргача эришган келишувлари ва истиқболдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб беради.

Тошкентда илк бор ўтказилган ушбу форумда 50 дан ортиқ мамлакат божхона хизматлари вакиллари иштирок этди. Анжуман қатнашчилари соҳадаги долзарб муаммолар, божхона хавфсизлиги, кинологларни тайёрлаш ҳамда хизмат итларидан самарали фойдаланиш ва уларни ўргатиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш