Қозоғистоннинг Ақтау шаҳридаги ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Июнь 07, 2026. 14:12 • 58 сония
• 14
АҚТАУ, 7 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Ақтау шаҳрида вақтинча меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат давомида иштирокчиларга давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, шунингдек, хорижда ишлаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳамда оилалари учун мўлжалланган ижтимоий дастурлар тўғрисида маълумот берилди.
Бўлиб турилган мамлакатда қонуний яшаш ва меҳнат фаолиятини юритиш, шунингдек, маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида ватандошлар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати доирасидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинларини биргаликда томоша қилиш учун Бош консулхонага таклиф қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси