Ўзбекистон делегациясининг Новосибирск вилоятига хизмат сафари амалга оширилди

Июнь 04, 2026. 17:55 • 2 дақ

70

НОВОСИБИРСК, 3 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар ҳамда Ички ишлар вазирликлари, Мусулмонлар идораси, Миграция ва Ёшлар ишлари агентликлари вакилларидан иборат делегация Россиянинг Новосибирск вилоятига хизмат сафарини амалга оширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур кенг қамровли ташриф доирасида Новосибирск вилояти раҳбарлиги, тегишли идоралар, етакчи таълим ташкилотлари вакиллари, маҳаллий иш берувчилар, шунингдек, ҳудудда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ва меҳнат қилаётган ватандошлар билан қатор учрашувлар ўтказилди.

Учрашувлар давомида мамлакатимиз делегацияси аъзолари томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун консуллик-ҳуқуқий масалалар, Россия миграция қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар, меҳнат ҳуқуқлари, ижтимоий ҳимоя кафолатлари ҳамда ушбу давлатда бўлиш ва яшаш қоидаларига қатъий риоя қилиш юзасидан аниқ ҳуқуқий ва профилактик тушунтиришлар берилди.

Шунингдек ўқинг

Давра суҳбатида хориждаги ҳамюртларимизга тезкор ва сифатли амалий кўмак кўрсатиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини халқаро меъёрлар асосида ҳимоя қилиш борасида Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди.

Инсон омили ва миграция масалалари билан бир қаторда, иқтисодий шерикликни ривожлантириш истиқболлари хусусида ҳам фикр алмашилди. Расмий музокаралар доирасида Ўзбекистон ва Новосибирск вилояти учун ўзаро манфаатли бўлган савдо-иқтисодий алоқаларни диверсификация қилиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги шерикликнинг устувор ва истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.

Мулоқот якунида иштирокчилар икки томонлама дўстона ва шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни изчил ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш