Сербияда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Июнь 05, 2026. 20:55 • 2 дақ

225
Сербияда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

БУДАПЕШТ, 5 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси ва Миграция агентлиги кўмагида Сербияда оғир моддий аҳволга тушиб қолган ватандош Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон фуқароси Т.З. элчихонанинг консуллик бўлимига мурожаат қилиб, Сербиядан ватанга қайтиш учун кўмак сўраган.

Шунингдек ўқинг

Унинг сўзларига кўра, юзага келган вазият Сербиядаги иш берувчи томонидан мажбуриятларнинг лозим даражада бажарилмаслиги, жумладан, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича келишувнинг амалга ошишини таъминламагани билан боғлиқ. Оқибатда, ҳамюртимиз моддий жиҳатдан қийин аҳволга тушиб қолган ва мустақил равишда ватанига қайтиш имкониятига эга бўлмаган.

Юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда, элчихона томонидан Ўзбекистон Миграция агентлиги билан тезкор алоқа ўрнатилди. Олиб борилган ишлар натижасида, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аризачига бепул авиачипта сотиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш