Ақтобе шаҳрида Ўзбекистон фуқароларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

Сентябрь 28, 2026. 10:00 • 48 сония

• 109
Ақтобе шаҳрида Ўзбекистон фуқароларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

АКТОБЕ, 28 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари Қозоғистоннинг Ақтобе шаҳрида фуқароларимиз учун сайёр қабул ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сайёр қабул чоғида фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларга консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича зарур маслаҳатлар ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, ватандошларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун яратилаётган қулай шароитлар ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бундан ташқари, Ақтобе шаҳрида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқаролар В.Я. ва С.К.га моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш