Ашхободда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги учрашув жамоавий тарзда намойиш қилинди

Июнь 29, 2026. 18:30 • 2 дақ

92
Ашхободда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги учрашув жамоавий тарзда намойиш қилинди
Ашхободда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги учрашув жамоавий тарзда намойиш қилинди
Ашхободда Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги учрашув жамоавий тарзда намойиш қилинди

АШХОБОД, 29 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонаси ташаббуси билан Ашхободда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Конго Демократик Республикасига қарши учрашуви катта экран орқали намойиш қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Томоша Ўзбекистон ва Туркманистон халқлари ўртасидаги кўп йиллик дўстлик ва яхши қўшничилик рамзи бўлган “Тошкент” боғи ҳамда унинг ҳудудида жойлашган айни номдаги ресторанда бўлиб ўтди.

Учрашув эрта тонгда бошланганига қарамасдан, тадбирда дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, Туркманистонда истиқомат қилаётган ватандошларимиз ҳамда маҳаллий жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Мухлислар бутун учрашув давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасини қизғин қўллаб-қувватлаб, стадион муҳитига хос самимий ва кўтаринки кайфиятни яратдилар.

Тадбир қатнашчилари бундай спорт тадбирлари Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик ва ўзаро яқинликни ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидладилар.

Учрашув якунида иштирокчилар Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига янги спорт ютуқлари, ёрқин ғалабалар ва бўлажак халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишларини тиладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш