Ўзбекистонлик талабалар Беларусдаги қўшма таълим дастурини муваффақиятли тамомлади

Июнь 29, 2026. 19:00 • 2 дақ

45
Ўзбекистонлик талабалар Беларусдаги қўшма таълим дастурини муваффақиятли тамомлади
Ўзбекистонлик талабалар Беларусдаги қўшма таълим дастурини муваффақиятли тамомлади
Ўзбекистонлик талабалар Беларусдаги қўшма таълим дастурини муваффақиятли тамомлади
Ўзбекистонлик талабалар Беларусдаги қўшма таълим дастурини муваффақиятли тамомлади

МИНСК, 29 июнь. /“Дунё” АА/. Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетида (БДИРУ) Тошкент ахборот технологиялари университети билан қўшма таълим дастури асосида таҳсил олган ўзбекистонлик талабаларнинг диплом лойиҳалари ҳимояси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Битирув малакавий ишларини баҳолаш жараёнида БДИРУ ва Тошкент ахборот технологиялари университети профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси вакили иштирок этди.

Унда талабалар замонавий дастурий таъминот, рақамли технологиялар ва ахборот тизимларини такомиллаштиришга қаратилган инновацион лойиҳаларини тақдим этдилар. Давлат аттестация комиссияси томонидан битирув ишларининг амалий аҳамияти, техник ечимлар сифати, замонавий IT технологияларидан самарали фойдаланилгани ҳамда талабаларнинг касбий тайёргарлиги юқори баҳоланди.

Шунингдек ўқинг

Тадбирда БДИРУ ва Тошкент ахборот технологиялари университети ўртасида амалга оширилаётган қўшма таълим дастури юқори малакали ахборот технологиялари соҳаси мутахассисларини тайёрлашда самарали ҳамкорлик механизми экани таъкидланди.

Томонлар қўшма таълим дастурларини янада кенгайтириш, академик алмашинувни ривожлантириш, илмий-тадқиқот йўналишидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда рақамли технологиялар соҳасида янги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Мазкур қўшма таълим дастурининг муваффақиятли амалга оширилиши Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида олий таълим соҳасидаги шерикликни янада мустаҳкамлаш, рақамли иқтисодиёт учун рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва таълим интеграциясини кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш