ЖЧ-2026да Ўзбекистон ўйинларини хориждаги ватандошлар биргаликда томоша қилишмоқда

Июнь 25, 2026. 14:00 • 4 дақ

181
ЖЧ-2026да Ўзбекистон ўйинларини хориждаги ватандошлар биргаликда томоша қилишмоқда
ЖЧ-2026да Ўзбекистон ўйинларини хориждаги ватандошлар биргаликда томоша қилишмоқда
ЖЧ-2026да Ўзбекистон ўйинларини хориждаги ватандошлар биргаликда томоша қилишмоқда
ЖЧ-2026да Ўзбекистон ўйинларини хориждаги ватандошлар биргаликда томоша қилишмоқда
ЖЧ-2026да Ўзбекистон ўйинларини хориждаги ватандошлар биргаликда томоша қилишмоқда
ЖЧ-2026да Ўзбекистон ўйинларини хориждаги ватандошлар биргаликда томоша қилишмоқда
ЖЧ-2026да Ўзбекистон ўйинларини хориждаги ватандошлар биргаликда томоша қилишмоқда
ЖЧ-2026да Ўзбекистон ўйинларини хориждаги ватандошлар биргаликда томоша қилишмоқда
ЖЧ-2026да Ўзбекистон ўйинларини хориждаги ватандошлар биргаликда томоша қилишмоқда
ЖЧ-2026да Ўзбекистон ўйинларини хориждаги ватандошлар биргаликда томоша қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 25 июнь. /“Дунё” АА/. Футбол бўйича FIFA-2026 Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги учрашув муносабати билан хориждаги қатор шаҳарларда миллий терма жамоани қўллаб-қувватлашга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жумладан, Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан ўйин бошланишидан олдин миллий футбол ривожи, унинг халқаро майдондаги ютуқлари ва Ўзбекистон терма жамоасининг ўз тарихида илк бор FIFA Жаҳон чемпионатига чиқишига бағишланган “Ўзбек футболи: орзу, сабр ва ғурур тарихи” ҳужжатли фильми ўзбек диаспораси ҳамда “Мангистау ТВ” телеканали каби оммавий ахборот воситалари вакилларига намойиш этилди.

Олмаотада Бош консулхона томонидан Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги, дипломатик корпус ҳамда БМТ тузилмалари вакиллари иштирокида ўйиннинг жамоавий томошаси ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тарихий ютуғини эътироф этиб, унинг юқори салоҳияти ва халқаро майдондаги бўлажак муваффақиятларига ишонч билдирди.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Бош консулхона томонидан ўйинни биргаликда томоша қилишга бағишланган дўстлик кечаси ташкил этилди. Қатнашчилар Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқиши бутун минтақа учун муҳим воқеа бўлганини ва биродар халқлар ўртасидаги дўстлик ҳамда яхши қўшничиликни мустаҳкамлашнинг яна бир далили эканини таъкидлади.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ва Шимолий-Ғарбий федерал округининг бошқа шаҳарларида Бош консулхона ташаббуси билан таълим муассасалари, корхоналар ва умумий овқатланиш масканлари ҳудудларида ўйиннинг жамоавий томошалари уюштирилди.

Бундай тадбирлар, шунингдек, Усть-Луга, Петрозаводск ва Калининград шаҳарларини ҳам қамраб олди. Уларда жами 850 нафарга яқин киши, жумладан, ватандошлар, талабалар ва турли давлатлар вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинини катта қизиқиш билан кузатди, учрашувлар муҳити эса бирдамлик, дўстлик ва жамоани қўллаб-қувватлаш туйғулари билан йўғрилди.

Ўзбекистоннинг Будапештдаги элчихонасида мамлакатда бўлиб турган ватандошлар иштирокида ўйиннинг жамоавий томошаси бўлиб ўтди. Тадбир доирасида ўзбек футболи ривожига бағишланган ҳужжатли фильм ҳам намойиш этилди. Бундан ташқари, иштирокчиларга консуллик хизматлари ва хориждаги фуқароларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Бош консулхона ташаббуси билан Германиянинг Франкфурт-Майн ва Мюнхен шаҳарларида ўзбек диаспорасини жипслаштириш ва ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ўйинни биргаликда томоша қилиш тадбирлари ташкил этилди.

Шунингдек ўқинг

Франкфурт-Майндаги тадбирда “Ҳумо” жамияти аъзолари ва қатор олий таълим муассасалари талабалари иштирок этган бўлса, Мюнхенда очиқ осмон остида ташкил этилган жамоавий томоша 200 дан ортиқ кишини бирлаштирди. Тадбирлар давомида миллий таомлар тортиқ қилинди, шунингдек, эсдалик сувенирлари ва миллий терма жамоа атрибутикалари соврин сифатида ўйналди.

Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонасида ватандошлар иштирокида ўйинни биргаликда томоша қилиш тадбири бўлиб ўтди. Учрашув давомида Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги ютуқлари, мамлакатнинг ортиб бораётган халқаро нуфузи ва спорт дипломатиясининг аҳамияти қайд этилди. Меҳмонлар учун миллий таомлардан иборат дастурхон ёзилиб, бу самимий ва дўстона муҳит яратди.

Францияда элчихона ташаббуси билан Париж шаҳрида фан-зона ташкил этилиб, у ерда ўйинни биргаликда томоша қилиш мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган дипломатлар, талабалар ва ватандошларни бирлаштирди. Иштирокчилар миллий терма жамоани фаол қўллаб-қувватлаб, бу каби тадбирларнинг ватан билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини илгари суришдаги аҳамиятини таъкидладилар.

Лондонда ва Буюк Британиянинг бошқа шаҳарларида Ўзбекистон элчихонаси кўмагида фан-зоналар ташкил этилиб, улар дипломатик корпус, Британиянинг расмий ва ишбилармон доиралари, халқаро ташкилотлар вакиллари, ватандошлар ҳамда талабалардан иборат 500 дан ортиқ иштирокчини жамлади. Ўйин бошланишидан аввал ўзбек футболи ривожи ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди. Тадбирлар миллий терма жамоага бўлган юқори қизиқиш ва фаол қўллаб-қувватлаш муҳитида ўтди.

Исроилда элчихона томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинига бағишланган тадбирлар мажмуи, жумладан, Тель-Авив, Рамат-Ган, Петах-Тиква, Холон ва Қуддус шаҳарларидаги олтита майдонда онлайн трансляциялар, шунингдек, “Кан 11” телеканалида интервью ва ўзбек футболи тарихи ҳақидаги ҳужжатли фильм тақдимоти уюштирилди. Тадбирлар бирдамлик, ватанпарварлик ва миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаш руҳида ўтиб, Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига тарихий чиқиши ва мамлакат спорт дипломатияси ривожининг аҳамиятини яққол намоён этди.

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида элчихона ташаббуси билан ватандошлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинини биргаликда томоша қилиш учун йиғилди. Иштирокчилар Жаҳон чемпионатида илк бор қатнашадиган жамоани фаол қўллаб-қувватлаб, бу каби учрашувларнинг ватан билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва диаспорани жипслаштиришдаги муҳим аҳамиятини таъкидлади.

Тадбир иштирокчиларининг сўзларига кўра, бундай учрашувлар нафақат миллий терма жамоанинг чиқишларини кузатиш имконини беради, балки хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ўртасида бирдамликни мустаҳкамлашга, ижтимоий алоқаларни кенгайтиришга ва барқарор миллий ғурур туйғусини шакллантиришга хизмат қилади ҳамда уларнинг ватан билан маънавий боғлиқлигини кучайтиради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш