Озарбайжонда ўзбек компанияси шоу-руми очилди

Сентябрь 21, 2026. 08:10 • 59 сония

7
Озарбайжонда ўзбек компанияси шоу-руми очилди
Озарбайжонда ўзбек компанияси шоу-руми очилди

ГАНЖА, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. Озарбайжоннинг иккинчи йирик шаҳри Ганжада Ўзбекистоннинг “Premier” компаниясига тегишли электротехника маҳсулотлари шоу-руми ва савдо маркази очилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ганжада филиалнинг очилиши шаҳарнинг иқтисодий салоҳияти ва Озарбайжоннинг йирик савдо-саноат марказларидан бири сифатидаги ролини ҳисобга олган ҳолда, компаниянинг Бокудан ташқарида савдо тармоғини кенгайтириш бўйича биринчи қадами бўлди.

Янги шоу-рум Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электротехника маҳсулотларини бевосита истеъмолчиларга етказиб бериш, келгусида эса мамлакатнинг қўшни ҳудудларга экспорт ҳажмини кенгайтириш имконини беради.

Шунингдек ўқинг

Очилиш маросими доирасида “Premier” маҳсулотлари ассортименти, компания фаолиятининг асосий йўналишлари ва Озарбайжонда савдо тармоғини янада ривожлантириш режалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда миллий брендларни ташқи бозорларда тарғиб қилиш муҳимлиги таъкидланди. “Premier” компанияси фаолиятининг Озарбайжонда кенгайиши икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришнинг амалий намунаси сифатида баҳоланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш