Бокуда Туркий дунё бастакорлари уюшмаси ташкил этилди

Сентябрь 21, 2026. 14:00 • 2 дақ

92
Бокуда Туркий дунё бастакорлари уюшмаси ташкил этилди

БОКУ, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. 19 сентябрь куни Туркий маданият ва мерос жамғармасида Узейир Ҳожибейли номидаги XVIII Халқаро мусиқа фестивали доирасида туркий дунё бастакорларининг биринчи қурултойи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Форумда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, Туркманистон ва Венгриянинг мусиқа йўналиши вакиллари иштирок этди.

Озарбайжоннинг “AZERTAC” давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, қурултойда туркий мамлакатларнинг маданият ва санъат идоралари вакиллари мусиқа санъати соҳасида профессионал ҳамкорликка асос солган Боку декларациясини имзолади.

Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти Актоти Раимқулованинг маълум қилишича, форум давомида туркий мамлакатларнинг етакчи мусиқа ташкилотлари вакиллари Туркий дунё бастакорлари уюшмаси (Turkic Union of Composers, TUC)га асос солган.

Шунингдек ўқинг

Актоти Раимқулова туркий мусиқа ва дунё бастакорлари ижодини биргаликда тарғиб қилиш, ёш ижодкорлар ва янги ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш уюшманинг асосий вазифаларидан бири бўлишини таъкидлади.

Янги уюшма туркий мамлакатларнинг бастакорлари, мусиқашунослари, ижрочилари, консерваториялари, мусиқа академиялари ва ижодий уюшмаларини бирлаштиришга қаратилган.

“AZERTAC” сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш