Ўзбекистон шахматчилари Олимпиада пешқадамлари сафида

Сентябрь 21, 2026. 13:00 • 2 дақ

98
Ўзбекистон шахматчилари Олимпиада пешқадамлари сафида
Ўзбекистон шахматчилари Олимпиада пешқадамлари сафида
Ўзбекистон шахматчилари Олимпиада пешқадамлари сафида
Ўзбекистон шахматчилари Олимпиада пешқадамлари сафида
Ўзбекистон шахматчилари Олимпиада пешқадамлари сафида
Ўзбекистон шахматчилари Олимпиада пешқадамлари сафида

САМАРҚАНД, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. Самарқандда давом этаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 5-тур баҳслари якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Ўзбекистоннинг асосий эркаклар жамоаси Венгрия устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақадаги етакчилик мавқеини мустаҳкамлади.

Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидовдан иборат Ўзбекистон-1 жамоаси 5 турдан сўнг 10 очко билан Ҳиндистон ва Германия билан биргаликда пешқадамлар сафида бормоқда.

Ўзбекистон-2 жамоаси ҳам навбатдаги баҳсда Филиппинни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Жамоа 8 очко билан 202 та терма жамоа орасида 17-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон-3 эса Австрия билан дуранг ўйнаб, 7 очко жамғарган ва 40-поғонадан жой олган.

Аёллар ўртасида Ўзбекистон-1 АҚШ билан дуранг қайд этди. Ўзбекистон-2 Тунисни 4:0, Ўзбекистон-3 эса Мадагаскарни 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди.

Бешинчи турдан кейин Ўзбекистон-1 аёллар жамоаси 9 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 6-ўринда бормоқда. Ўзбекистон-2 ва Ўзбекистон-3 жамоалари эса 6 очкодан жамғарган.

Шахмат мухлисларини 6-турда қизиқарли баҳслар кутиб турибди. Хусусан, Олимпиада пешқадамлари Ўзбекистон-1 ва Ҳиндистон гроссмейстерлари 6-турда ўзаро беллашади. Ушбу турда ғалаба қозонган терма жамоа ғолиблик учун ўз имкониятларини янада оширади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш