Бокуда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди

Октябрь 15, 2026. 17:45 • 2 дақ

• 57
Бокуда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бокуда Озарбайжон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари билан уч томонлама учрашувда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун Боку шаҳрида Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов ҳамда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан уч томонлама учрашув ўтказдик, – деб ёзди Бахтиёр Саидов ўзининг telegram-каналида. – Учрашувда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, сиёсий мулоқотни изчил ривожлантириш ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, минтақавий транспорт йўлакларини ривожлантириш, транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни илгари суриш борасида фикр алмашдик.

Мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш ва минтақамизда барқарорлик ҳамда тараққиётни таъминлаш йўлида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш