Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар

Октябрь 14, 2026. 21:40 • 2 дақ

• 47
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 14 октябрь. /“Дунё” АА/. Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида Ўзбекистон Президенти Озарбайжон етакчисини Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга раислиги муваффақиятли кечаётгани ҳамда унинг еттинчи саммити юқори савияда ташкил этилгани билан самимий табриклади.

Шу йилнинг август ойида Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Барча даражаларда самарали алоқалар йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди. Йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошди. Геология, энергетика, қурилиш, транспорт, логистика, енгил саноат, туризм ва бошқа соҳалардаги кооперация лойиҳалари фаол паллага кирди.

Маданий-гуманитар алмашинувнинг тадбирларга бой дастури амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш