Белградда Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Июнь 03, 2026. 17:55 • 2 дақ

21
Белградда Ўзбекистон ва Венгрия парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

БЕЛГРАД, 3 июнь. /“Дунё” АА/. Парламентлараро иттифоқ парламентларининг аёл аъзолари глобал конференцияси доирасида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Сербия пойтахтида Венгрия Миллий Ассамблеяси cпикери Агнеш Форстхоффер билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Парламентнинг юқори палатаси маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш, парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Икки давлат ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек ўқинг

Парламентлар ўртасида мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорлик бўйича гуруҳлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, ёш парламент аъзолари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, ҳудудлараро шерикликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида Сенат раиси Венгрия парламенти вакилларини жорий йилнинг 4–6 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқнинг 12-Глобал ёш парламент аъзолари конференциясида иштирок этишга таклиф этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш