Туризм бренди элчиси Софи Ибботсон Ўзбекистоннинг экология масалалари бўйича элчиси этиб ҳам тайинланди

Июнь 03, 2026. 16:55 • 2 дақ

41
Туризм бренди элчиси Софи Ибботсон Ўзбекистоннинг экология масалалари бўйича элчиси этиб ҳам тайинланди

САМАРҚАНД, 3 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги экология масалалари бўйича янги элчиси Софи Ибботсон “Дунё” ахборот агентлиги мухбирига интервью берди:

– Бу соҳа билан шуғулланишга қарор қилганимнинг сабаби шуки, экология ва иқлим ўзгариши нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё тараққиётининг деярли барча жабҳаларига таъсир кўрсатади.

Бу йўналиш ҳақида фақатгина Ўзбекистондаги атроф-муҳит муҳофазаси, экология ва иқлим ўзгаришлари нуқтаи назаридан гапириш керак эмас. У иқтисодий ривожланиш, ижтимоий-маданий масалалар, сиёсат ва хавфсизлик билан бевосита боғлиқдир. Шу боис, бу муаммо ҳар биримизни ташвишга солиши лозим ва биз ҳар қандай қарор қабул қилишда уни инобатга олишимиз керак.

Шунингдек ўқинг

Сўнгги йилларда мен кузатишга муваффақ бўлган энг қизиқарли жараёнлардан бири – Ўзбекистон ҳукуматининг экология ва иқлим ўзгариши масалаларига анча жиддий ёндаша бошлаганидир. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ислоҳ қилиниши, сўнгра унинг Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасига айлантирилиши давлат қарор қабул қилишда экологик кун тартибини устувор вазифалар қаторига олиб чиқаётганига яққол мисолдир.

Экология масалалари бўйича элчи сифатидаги вазифам – Ўзбекистон дуч келаётган қийинчиликлар, мамлакатда ишлаб чиқилаётган ва жорий этилаётган ечимлар ҳақидаги хабардорликни оширишдан иборат. Бу халқаро ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, мавжуд муаммоларга эътиборни қаратиш ҳамда уларни биргаликда ҳал этиш учун техник ва молиявий кўмак олиш имконини беради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш