Будапештда Венгриянинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
Ноябрь 15, 2026. 12:00 • 2 дақ
• 61
БУДАПЕШТ, 13 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон томони ташаббуси билан Будапешт шаҳрида Марказий Осиё давлатлари элчиларининг Венгрия Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Анита Орбан билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда Ўзбекистоннинг Венгриядаги дипломатик миссияси раҳбари Ойбек Шахавдинов, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон элчилари иштирок этди.
Томонлар Венгриянинг Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Транспорт, энергетика, рақамли ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Анита Орбан Будапештнинг Марказий Осиёнинг Европа Иттифоқидаги ишончли ҳамкори сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш ва икки минтақа ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга кўмаклашиш ниятида эканини таъкидлади.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш, минтақалараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва Марказий Осиё давлатлари билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси