Будапештда илк бор Амир Темур ва Темурийлар даврига бағишланган халқаро илмий конференция бўлиб ўтди

Май 28, 2026. 15:05 • 2 дақ

15

 БУДАПЕШТ, 28 май. /“Дунё” АА/. Венгрия пойтахтида Амир Темур ва Темурийлар даврига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан ва адабиёт тараққиёти” мавзуси остида ўтказилган ушбу тарихий анжуманда Ўзбекистон ва Венгриянинг етакчи тарихчи олимлари, адабиётшунослари ҳамда ёш тадқиқотчилари иштирок этдилар.

Халқаро конференцияда Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти директори, сенатор Азамат Зиё бошчилигидаги юртимиз олимлари ҳамда венгриялик таниқли темурийшунос ва шарқшунослар маъруза қилдилар.

Хусусан, Этвош Лоранд университети ҳузуридаги Гуманитар тадқиқотлар маркази бош директор ўринбосари Антал Молнар, академик Иштван Вашари, профессор Бенедек Пери, тадқиқотчи Эрика Ёнэр, тарихчи олим Миклош Шаркёзи ҳамда туркшунос-этнограф Давид Шомфаи Каралнинг Темурийлар Ренессанси, давр давлатчилик тизими, илм-фан ва адабиёт ривожига доир таҳлилий чиқишлари анжуман қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек ўқинг

Илмий баҳс-мунозараларга бой ўтган анжуман якунлангач, меҳмонлар учун махсус қабул маросими ташкил этилиб, унда ўзбек миллий таомлари ҳавола этилди. Юртимиз ошхонасининг шоҳона лаззатлари ва бетакрор меҳмондўстлик анъаналари венгриялик академик доиралар вакиллари томонидан юқори баҳоланди.

Будапештда ўтган мазкур илк йирик тадбир икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар ва илмий ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш