Анқарада ватандошлар учун “Эҳсон дастурхони” ёзилди

Май 28, 2026. 12:30 • 2 дақ

3
Анқарада ватандошлар учун “Эҳсон дастурхони” ёзилди
Анқарада ватандошлар учун “Эҳсон дастурхони” ёзилди

АНҚАРА, 28 май. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 26 май — “Арафа” куни муносабати билан Ўзбекистон Президенти ташаббуси асосида мамлакатимиз элчихонаси томонидан Анқара шаҳрида истиқомат қилаётган ватандошлар ва талабалар учун “Эҳсон дастурхони” ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Анқара шаҳри марказидаги шинам масканлардан бирида юқори савияда ўтказилган мазкур хайрли тадбирда 50 нафарга яқин ўзбекистонлик талабалар ва фаол ватандошлар иштирок этди. Бир дастурхон атрофида жам бўлган ҳамюртларимизга ўзбек миллий таоми — шоҳона палов тортиқ қилиниб, самимий, дўстона ва кўтаринки муҳит яратилди.

Учрашув чоғида элчихона дипломатлари сўзга чиқиб, юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда хориждаги ватандошлар билан алоқаларни тубдан мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Дипломатлар хориждаги юртдошларимизга доимий равишда амалий ва ҳуқуқий кўмак кўрсатишга тайёр эканликларини, ҳар бир фуқаронинг мурожаати элчихона эътибор марказида бўлишини алоҳида таъкидладилар.

Тадбир иштирокчилари хорижда яшаб, таҳсил олаётган юртдошларни бирлаштириш, миллий қадриятларни улуғлашда бундай учрашувларнинг ўрни беқиёс эканлигини қайд этдилар.

Кўтаринки ва мазмунли руҳда ўтган маросим якунида Қуръон тиловат қилиниб, юртимиз тинчлиги ва равнақи учун эзгу дуолар қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш