Ўзбекистонга қайтарилган ноёб артефактлар илк бор кенг жамоатчиликка намойиш этилди

Май 13, 2026. 11:25 • 2 дақ

28

ТОШКЕНТ, 13 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида мамлакатимизга қайтарилган ноёб артефактларни кенг жамоатчиликка намойиш қилиш юзасидан илмий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида ташкилотчилар Ўзбекистонга қайтарилган ноёб маданий мерос намуналари – артефактларни илк бор кенг жамоатчиликка намойиш қилди.

Иштирокчилар ушбу хайрли тадбирда фаол ҳаракат қилган Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU), Ислом цивилизацияси маркази, EХҲТ, “Art Loss Register”, “Metropolitan Police Service”, Буюк Британиянинг тегишли давлат тузилмалари ҳамда халқаро экспертлар меҳнатини алоҳида эътироф этди.. 

Қайтарилган экспонатлар орасида Марказий Осиё тарихининг турли даврларига оид 10 та ноёб осори-атиқа мавжуд. Улар Кушон даври, қадимги Термиз, буддавийлик санъати ва Суғд маданияти билан боғлиқ. Айрим буюмлар милодий II–VIII асрларга тегишли. Шунингдек, Темурийлар даврига оид ноёб кенотаф ҳам қайтарилган мерос орасида бор. Буюмлар орасидаги тош ҳайкаллар, терракоталар ва деворий суратлар парчалари алоҳида аҳамиятга эга. Улар Ўзбекистон ҳудудидаги қадимий цивилизация марказлари – Қоратепа, Фаёзтепа ва Далварзинтепа билан боғлиқ. 

Йиғилиш иштирокчилари, айниқса, буддавий мазмундаги деворий тасвирлар ҳамда Гандҳара ва илк буддавий санъат анъаналарини акс эттирувчи терракота ва штуко ҳайкалларга катта қизиқиш билдирди. Мутахассислар фикрича, ушбу топилмалар қадимий цивилизациялар ўртасидаги маданий алоқалар ва санъат мактабларининг юксак бадиий салоҳиятидан далолат беради.

Шунингдек ўқинг

Тадбир давомида мазкур ёдгорликларни илмий ўрганиш, реставрация қилиш, каталоглаштириш ва келгусида музей экспозицияларига жойлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, WOSCU раиси Фирдавс Абдухолиқов мамлакатимизда маданий меросни муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганини алоҳида таъкидлади.

Унинг қайд этишича, ноёб артефактларнинг ватанига қайтарилиши Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида маданий меросни асраб-авайлаш, уни халқаро миқёсда излаш ва юртимизга қайтариш борасида олиб борилаётган изчил сиёсатнинг амалий натижасидир.

Тадбир Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан мамлакатнинг бой тарихий-маданий меросини сақлаш, чуқур ўрганиш ва уни халқаро жамоатчиликка кенг тарғиб этишга қаратилган ишлар изчил давом этаётганини яна бир бор намоён қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш