2026 йил 1-чоракда юртимизга 5,2 мингдан ортиқ Германия фуқароси ташриф буюрди
Май 13, 2026. 10:55 • 1 дақ
• 30
БЕРЛИН, 13 май. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонга 5,2 мингдан ортиқ Германия фуқароси ташриф буюрган, деб хабар бермоқда “Дунё” мухбири.
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 минг кишига кўпдир. Ўсиш суръати 48,9 фоизни ташкил этган.
Сафарларнинг асосий қисмини туристик ташрифлар бўлган. Хусусан, Германиянинг 4 минг 336 нафар фуқароси Ўзбекистонга саёҳат қилиш мақсадида келган. Бундан ташқари, 393 киши қариндошларини йўқлаш, 414 нафари хизмат юзасидан, 44 киши тижорат мақсадида, 37 нафари ўқиш учун ҳамда 4 киши тиббий хизмат олиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган.
Германиядан келаётган сайёҳлар сонининг ортиши немис жамоатчилигининг Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига, унинг бой тарихий-маданий меросига, замонавий сайёҳлик йўналишлари ва ишбилармонлик ҳамкорлиги имкониятларига бўлган қизиқиши ортиб бораётганидан далолат.
Бу динамика Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги гуманитар, иқтисодий ва туризм алоқалари мустаҳкамланиб бораётганини акс эттиради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




