Куала-Лумпур марказида Ўзбекистон мустақиллигига бағишланган маданий тадбирлар ўтказилди

Сентябрь 16, 2026. 17:30 • 2 дақ

73
Куала-Лумпур марказида Ўзбекистон мустақиллигига бағишланган маданий тадбирлар ўтказилди
Куала-Лумпур марказида Ўзбекистон мустақиллигига бағишланган маданий тадбирлар ўтказилди

КУАЛА-ЛУМПУР, 16 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Малайзия пойтахти марказида миллий маданиятимиз ва санъатимизга бағишланган қатор тадбирлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирлар доирасида Куала-Лумпурнинг марказий кўчаларида жойлашган йирик бинолар ва электрон экранларда Ўзбекистон давлат байроғи акс эттирилиб, мамлакатимизнинг қутлуғ миллий байрами кенг тарғиб қилинди.

Шунингдек, шаҳарнинг энг диққатга сазовор масканларидан бири — Петронас эгизак миноралари қаршисида ўзбек миллий маданияти ва санъати намойиш этилди. Ўзбек миллий либосларидаги чиқишлар, жўшқин рақслар ва мусиқий дастурлар малайзияликлар ҳамда хорижий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек ўқинг

Маданий дастурнинг яна бир қисми Куала-Лумпур марказидаги “Ibis” меҳмонхонасида ташкил этилиб, меҳмонларга Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва миллий анъаналари намойиш этилди.

Мазкур тадбирлар Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросини Малайзия жамоатчилиги ҳамда кенг халқаро аудиторияга тарғиб этиш, мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини намойиш қилиш, хусусан, зиёрат туризмини ривожлантиришга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш