Қозоғистонда ўзбек тилининг мақоми ва тарихига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди
Сентябрь 16, 2026. 16:00 • 58 сония
• 97ОҚТОВ, 16 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари “English school” халқаро мактабида ўзбек тилининг мақоми, нуфузи ва тарихига бағишланган тақдимот ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир доирасида дипломатлар ўзбек тилининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳамда унинг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлашдаги муҳим ўрни ҳақида фикр юритди.
Она тили, анъаналар ва миллий қадриятларга нисбатан ҳурмат ва садоқат Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқатнинг ифодаси экани таъкидланди.
Учрашув иштирокчилари маданий-лисоний меросни оила даврасида асраб-авайлаш ҳамда уни хориждаги ватандошларнинг фаолияти давомида кенг тарғиб қилиш муҳимлигини қайд этди.
Иштирокчилар 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан давлат ва халқаро миқёсда қатор йирик маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар ўтказилишини маълум қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

