Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасида халқаро олимпиаданинг ёш совриндорлари билан учрашув бўлиб ўтди

Ноябрь 25, 2026. 09:30 • 2 дақ

• 89

НЬЮ-ЙОРК, 25 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонасида АҚШнинг Йель университетида ўтказилган “World Scholar's Cup” халқаро академик мусобақасининг финал босқичида муваффақиятли иштирок этган Самарқанд шаҳридаги “Oxford” халқаро мактаби ўқувчилари билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Самарқандлик мактаб ўқувчилари мазкур нуфузли беллашувда 60 га яқин олтин ва кумуш медалларни қўлга киритдилар. Мусобақанинг “Tournament of Champions” якуний босқичида мактабнинг 18 нафар ўқувчиси қатнашиб, катта ёш тоифасида 8 та олтин ва 26 та кумуш, кичик ёш тоифасида эса 9 та олтин ва 16 та кумуш медалга сазовор бўлди. Якка тартибдаги ва жамоавий синовларни ўз ичига олган баҳсларда айрим иштирокчилар тўққизтагача мукофотни қўлга киритдилар.

Учрашувда олимпиада натижалари, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда ўзбекистонлик ўқувчиларнинг халқаро таълим дастурлари ва академик танловлардаги иштирокини кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий ва ижодий қобилиятларини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига таниқли ўзбек сиёсатшуноси Қудратилла Рафиқовнинг “Миллат Шавкати” китоби тақдим этилди. Унда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида инсон капиталини ривожлантириш, таълим ва ёшлар тарбиясининг ўрнини ошириш масалалари атрофлича ёритилган. Ўқувчиларга ушбу китоб нусхалари эсдалик сифатида топширилди.

Учрашув иштирокчилари самарқандлик ўқувчиларнинг ушбу ютуқлари Ўзбекистон ёш авлодининг юксак интеллектуал салоҳиятидан далолат беришини таъкидладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш