Ўзбекистон Президентининг Иорданияга давлат ташрифи якунланди
Ноябрь 24, 2026. 21:25 • 53 сония
• 11
ТОШКЕНТ, 24 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга давлат ташрифи якунига етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Аммон шаҳрида Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан сермаҳсул музокаралар ўтказди. Шунингдек, икки мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари иштирокидаги бизнес форумига ташриф буюрди.
Саммит доирасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битим қабул қилинди. Шу билан бирга, ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган жами 19 та ҳужжат имзоланди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, Малика Алия номидаги халқаро аэропортда Ўзбекистон етакчиси ва рафиқасини Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн кузатиб қўйди.
Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси