Logo

Британияда ўзбек диний уламолари иштирокида турли учрашувлар ўтказилмоқда

Март 04, 2026. 20:20 • 2 дақ

78
Британияда ўзбек диний уламолари иштирокида турли учрашувлар ўтказилмоқда
Британияда ўзбек диний уламолари иштирокида турли учрашувлар ўтказилмоқда

ЛОНДОН, 4 март. /“Дунё” АА/. Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Лондон шаҳрига ташриф буюриб, бу ерда истиқомат қилаётган ватандошлар билан қатор маънавий-маърифий учрашувлар ўтказмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Диний уламоларимизнинг ушбу ташрифи хорижда яшаб, меҳнат қилаётган юртдошлар билан мулоқот ўрнатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ҳамда муқаддас ойда бирдамлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб эди.

Учрашувлар доирасида имомлар ватандошлар томонидан ташкил этилаётган ифторлик тадбирларида иштирок этди. Ватандошлар ўртасидаги мулоқот жараёнида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, диний-маърифий соҳадаги янгиланишлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Муқаддас ислом динининг инсонпарварлик, бағрикенглик ва эзгуликка чорловчи ғоялари ҳақида фикр алмашилди.

Суҳбат давомида оила муқаддаслиги, ота-онанинг жамият ва фарзанд тарбиясидаги ўрни, ёш авлодни миллий ва маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш каби муҳим мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди. Хорижда миллий ўзликни йўқотмаслик, ҳар хил ёд ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, фарзандларга она тили ва миллий анъаналарни ўргатиш масалалари эътиборсиз қолмади.

Читайте также

Тадбирлар Британияда яшаб келаётган ўзбек жамоаси вакилларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Учрашувларда турли ёшдаги ватандошлар иштирок этмоқда. Улар юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар, хориждаги фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар учун миннатдорчилик билдирмоқда.

Ташриф доирасида имомларнинг Бирмингем, Манчестер ҳамда ватандошлар кўп истиқомат қилаётган бошқа шаҳарларга сафарлари ҳам режалаштирилган. У ерларда ҳам ифторликлар, маърифий суҳбатлар ва очиқ мулоқотлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Мазкур учрашувлар нафақат диний-маърифий аҳамиятга, балки ижтимоий жиҳатдан ҳам муҳимдир. Улар хориждаги ўзбек жамоатчилиги ўртасида бирдамликни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни асраш ва юрт билан маънавий боғлиқликни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш