Logo

Россиянинг Ростов вилоятида ҳалок бўлган юртдошимиз жасади Ўзбекистонга қайтарилди

Март 04, 2026. 12:16 • 59 сония

93
Россиянинг Ростов вилоятида ҳалок бўлган юртдошимиз жасади Ўзбекистонга қайтарилди

РОСТОВ-ДОН, 4 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонасига Ростов вилояти Батайск шаҳрида яшовчи ҳамюртимиз Б.Ю. уйида ёнғин чиқиши оқибатида вояга етмаган набираси Х.А. ҳалок бўлгани ва уни ватанга қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Аниқланишича, мурожаат қилган ҳамюртимиз Ростов вилоятидаги қурилиш объектларида меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган. Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида набирасининг барча ҳужжатлари ёниб кетган. Натижада, набирасининг ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда жасадни юртимизга қайтаришда Россия томони билан муаммо пайдо бўлган.

Бош консулхона мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан Россиянинг ваколатли тиббиёт бирлашмалари билан музокара олиб бориб, вояга етмаган ватандошимизнинг жасадини ватанга тезкорлик билан қайтариш чора-тадбирларини амалга оширди.

Мурожаатчи юртдошимиз номига Бош консулхона томонидан ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилиб, Миграция агентлиги жамғармаси ҳисобидан ватандошимизнинг жасади «Uzbekistan Airways» компаниясининг Краснодар­­-Тошкент йўналиши орқали ватанга қайтарилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш