Logo

Ўзбекистоннинг Доҳадаги элчихонаси ватандошларимизга ёрдам кўрсатишда давом этмоқда

Март 04, 2026. 09:30 • 55 сония

193
Ўзбекистоннинг Доҳадаги элчихонаси ватандошларимизга ёрдам кўрсатишда давом этмоқда
Ўзбекистоннинг Доҳадаги элчихонаси ватандошларимизга ёрдам кўрсатишда давом этмоқда
Ўзбекистоннинг Доҳадаги элчихонаси ватандошларимизга ёрдам кўрсатишда давом этмоқда

ДОҲА, 4 март. /“Дунё” АА/. Яқин Шарқда давом этаётган нотинч вазият туфайли Доҳада 500 нафардан ортиқ ватандошимиз меҳмонхоналарда қолмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Элчихона ходимлари уларнинг ҳолидан мунтазам хабар олиб, зарур амалий ёрдам кўрсатмоқда.

3 март куни дипломатлар “La Villa” ва “OYYO Hotel”меҳмонхоналарида бўлиб, у ерда вақтинча яшаётган ватандошларимизнинг шахсий маълумотлари асосида рўйхат шакллантирилди.

Элчихона “Ватандош” жамоат фонди билан биргаликда меҳмонхоналарда жойлашган баъзи муҳтож фуқароларимизга ифторлик таомларини етказиб берди.

Шунингдек, тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларимиз Ҳамад шифохонасига олиб борилди.

Доҳада йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган фуқаромизни дафн этиш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнига кўмак берилди ҳамда Қатардаги тегишли идоралар билан ҳамкорликда жаноза маросими ўтказилди.

Айни вақтда Қатар ҳаво ҳудуди ёпиқлигича қолмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш