Покистонда ўтаётган “Ўзбекистон туризм кунлари” доирасида Исломободда флешмоб-акцияси ўтказилди

Сентябрь 01, 2026. 12:30 • 2 дақ

53
Покистонда ўтаётган “Ўзбекистон туризм кунлари” доирасида Исломободда флешмоб-акцияси ўтказилди
Покистонда ўтаётган “Ўзбекистон туризм кунлари” доирасида Исломободда флешмоб-акцияси ўтказилди
Покистонда ўтаётган “Ўзбекистон туризм кунлари” доирасида Исломободда флешмоб-акцияси ўтказилди

ИСЛОМОМОД, 1 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан Покистонда ўтказилаётган “Ўзбекистон туризм кунлари” доирасида Исломобод шаҳридаги энг йирик савдо-кўнгилочар марказлардан бири – “Centaurus Mall”да флешмоб-акцияси ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ашула ва рақс ансамбли таклиф этилди  ҳамда улар  томонидан миллий ўзбек рақслари, қўшиқлари ва  хорижий мамлакатларнинг жумладан, Покистон кўй ва қўшиқлари ижро этилди.

Флешмоб акциясида Покистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпуслар вакиллари, жумладан, Туркманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Куба, Россия элчилари ва дипломатлари, ватандошлар ва  етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мазкур тадбир Покистон жамоатчилиги орасида катта қизиқиш уйғотди. Ўзбек миллий куй ва қўшиқлари янграган маданий чиқиш чоғида томошабинлар ҳам санъаткорларга жўр бўлиб рақсга тушиб, дўстлик ва бирлик муҳитини яратишди. Маҳаллий аҳоли, журналист ва блогерлар томонидан олинган фотосуратлар ва видеолар қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

 Покистон вакиллари ўзбек халқининг бой маданий меросини эътироф этиш баробарида, мамлакатимиз аҳолисини Мустақиллик куни билан табриклади.

Шунингдек ўқинг

“Исломобод шаҳрида ўтказилган ушбу флешмоб-акцияда иштирок этганимдан ғоят мамнунман. Ўзбекистон халқининг миллий ғурури, бой маданияти, меҳмондўстлиги ва ватанга бўлган юксак муҳаббати менда катта таассурот қолдирди.

Қардош Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва юксак тараққиёт тилайман. Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик ришталари янада мустаҳкамланиб, халқларимиз ўртасидаги маданий ва инсонлараро алоқалар тобора ривожланаверсин. Яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин”, – деди Иҳсан Ғаус флешмоб қатнашчиси.

Исломобод шаҳридаги энг йирик савдо ва кўнгилочар марказлардан бири – “Centaurus Mall”да ўтказилган флешмоб Ўзбекистоннинг ижобий имижини мустаҳкамлаш, қардош Покистон халқи билан дўстлик ва биродарлик ришталарини янада кучайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Покистонда “Ўзбекистон туризм кунлари” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш