Ўзбекистон етакчиси АҚШ Президентининг махсус вакилини қабул қилди

Август 31, 2026. 18:40 • 2 дақ

21
Ўзбекистон етакчиси АҚШ Президентининг махсус вакилини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 31 август. /“Дунё” АА/. Бишкек шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида Сержио Гор Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан самимий табриклади ҳамда Ўзбекистон етакчисига АҚШ Президенти Дональд Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Сиёсий мулоқот, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларнинг ижобий суръати ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг изчил кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Устувор йўналишларда, жумладан, энергетика, транспорт, муҳим минераллар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришни давом этиш муҳимлиги таъкидланди.

“С5+1” формати доирасида бўлажак тадбирларга ҳамда Ўзбекистон-Америка ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш