Қарши шаҳрида Германия билан ҳамкорликда янги марказ очилди
Апрель 07, 2026. 10:08 • 54 сония
• 123
ҚАРШИ, 7 апрель. /“Дунё” АА/. Қарши давлат техника университетида Германиянинг “Prosica GmbH” компанияси билан ҳамкорликда ёшларни немис тилига ўқитиб, тартибли миграцияга юбориш мақсадида “Хорижий тиллар ва касбга ўқитиш” маркази ташкил этилди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.
Марказнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов, германиялик ҳамкорлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Шунингдек, ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Қарши шаҳрида йирик Таълим ва технологиялар марказини очиш режалаштирилган. Ушбу марказни муваффақиятли битирган ёшлар мутахассисликлари бўйича Германияга ишга юборилади.
Мақсадли дастурга кўра, 2026 йилнинг ўзида 3000 нафар, 2027 йилда эса 5000 нафар қашқадарёлик ёшларни касбга ва тилга ўқитиш орқали Германияга тартибли ишга йўналтириш кўзда тутилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси