Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорликда “4+0” қўшма таълим дастурини ишга туширишни режалаштирилмоқда

Сентябрь 21, 2026. 09:30 • 2 дақ

183
Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорликда “4+0” қўшма таълим дастурини ишга туширишни режалаштирилмоқда
Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорликда “4+0” қўшма таълим дастурини ишга туширишни режалаштирилмоқда
Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорликда “4+0” қўшма таълим дастурини ишга туширишни режалаштирилмоқда

ПЕКИН, 21 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Миллий университети делегацияси Пекинда саноат, таълим, фан ва амалиёт ҳамкорлиги ҳамда интеграциясига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Миллий университети ва Ички Мўғулистон фан ва технологиялар университети ўртасида қўшма илмий тадқиқотлар, академик алмашинув ва замонавий таълим лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Университет вакиллари Чанчун фан ва технологиялар университети раҳбарияти билан учрашиб, таълим алоқаларини ривожлантириш, хорижий талабаларни жалб қилиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар чоғида томонлар “4+0” қўшма таълим дастури тўғрисида битим имзолади. Ушбу ҳужжат талабаларга тўрт йиллик ўқишнинг барчасини Ўзбекистон ва Хитой олий таълим муассасалари стандартлари асосида Хитойда ўташ имконини кўзда тутади.

Дастурда иштирок этиш учун ҳужжатларни қабул қилишни 2027 йилнинг июнь ойидан бошлаш режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш