Лондонда Бобур ижодига бағишланган маданий тадбир ўтказилди

Октябрь 20, 2026. 08:10 • 2 дақ

• 81
Лондонда Бобур ижодига бағишланган маданий тадбир ўтказилди

ЛОНДОН, 20 октябрь. /“Дунё” АА/. Лондондаги элчихонамиз ташаббуси билан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунини нишонлаш мақсадида Заҳириддин Муҳаммад Бобур рубоийларига бағишланган “Бобур рубоийлари” (Bobur’s Rubaiyat) мавзусида вебинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбир ўзбек мумтоз адабиёти ва маданий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишга қаратилди.

Вебинарда британиялик машҳур шоир ва таржимон Эндрю Станиланд томонидан Бобур рубоийларининг инглиз тилидаги таржималаридан намуналар ўқиб берилди.

Шунингдек ўқинг

Эндрю Станиланд Марказий Осиё халқлари адабий меросини инглиз тилида кенг тарғиб қилиш билан шуғулланади. У буюк ўзбек шоир ва мутафаккирлари Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулҳамид Чўлпон, Машраб, Нодира ва Увайсий асарларини инглиз тилига таржима қилган.

Шунингдек, иштирокчилар ўртасида шоир ижоди, рубоийларда акс этган ҳаётий қарашлар, инсоний қадриятлар ва уларнинг бугунги кундаги аҳамияти юзасидан жонли муҳокама бўлиб ўтди.

Тадбир давомида буюк шоир, мутафаккир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг адабий мероси, хусусан, унинг рубоийлари ҳамда уларнинг бадиий ва маънавий аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш