Лондонда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган марафон бўлиб ўтди
Сентябрь 15, 2026. 10:30 • 2 дақ
• 73ЛОНДОН, 15 сентябрь. /“Дунё” АА/. Буюк Британия пойтахтида Ўзбекистон мустақиллиги байрами муносабати билан “Mustaqillik Run” югуриш марафони бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур спорт тадбири Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси, “Ватандошлар” жамғармаси ҳамда “GashTak” ҳамжамияти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш, хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизни бирлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ёшлар ўртасида спортга бўлган қизиқишни янада оширишдан иборат бўлди.
Марафонда Буюк Британияда таҳсил олаётган ва ишлаётган 100 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз ҳамда юртимиз билан яқин алоқада бўлган дўстлар иштирок этди.
Ушбу ташаббус нафақат спорт тадбири, балки Буюк Британияда яшовчи ўзбекистонликларни ягона мақсад ва умумий қадриятлар атрофида бирлаштирувчи муҳим ижтимоий лойиҳага айланди.
Марафон иштирокчиларининг фикрича, бундай ташаббуслар хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизнинг Ўзбекистон билан маънавий-маданий алоқаларини янада мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, соғлом ва фаол турмуш тарзини оммалаштиришга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



