Германиянинг Руст шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланди

Сентябрь 16, 2026. 16:30 • 2 дақ

62
Германиянинг Руст шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланди
Германиянинг Руст шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланди
Германиянинг Руст шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланди
Германиянинг Руст шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланди

РУСТ, 16 сентябрь. /“Дунё” АА/. Баден-Вюртемберг федерал ерининг Руст шаҳрида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси, “Europa-Park” ва “Consulting.uz” томонидан ташкил этилди. Унда Германияда фаолият юритаётган 200 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси, ишбилармон ва жамоат доиралари вакиллари иштирок этди.

Асосий эътибор Германиядаги ўзбек ёшлари бирлигини мустаҳкамлаш, олмониялик ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва ватандошларни Ўзбекистондаги кенг кўламли ўзгаришлар ҳақида хабардор қилишга қаратилди.

Учрашувлар давомида ёшлар сиёсати, сифатли таълим олиш имкониятлари, спортни ривожлантириш, иш ўринлари яратиш ва касбий салоҳиятни рўёбга чиқариш имкониятлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон фуқароларини немис компаниялари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш орқали ишга жойлаштириш ва касбга тайёрлаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек ўқинг

“Europa-Park” ҳаммуассиси Юрген Мак иштирокчиларни мустақиллик шодиёнаси билан табриклаб, Бош консулхона билан ҳамкорлик юқори даражада эканини таъкидлади. У ўзбекистонлик ватандошлар учун тадбирлар ўтказиш эзгу анъанага айланиб бораётгани ҳамда Ўзбекистон–Германия ўртасидаги дўстона муносабатлар тобора ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Германиянинг Франкфурт-Майн, Мюнхен, Штутгарт, Фрайбург ва бошқа шаҳарларидан келган 10 та жамоа иштирокидаги футбол турнири байрам дастурининг ёрқин қисми бўлди.

Мусобақада фрайбурглик ватандошларимиздан иборат жамоа ғолибликни қўлга киритди ва унга «Europa-Park» футбол кубоги топширилди.

Меҳмонларга миллий бирлик ва меҳмондўстлик рамзларидан бирига айланган анъанавий ўзбек палови тортиқ қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш