Швециядан депортация қилинган Ўзбекистон фуқаролари чартер рейси билан Тошкентга етиб келди
Май 13, 2026. 09:55 • 52 сония
• 51
ТОШКЕНТ, 13 май /“Дунё” АА/. Кеча миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинган 20 нафар Ўзбекистон фуқароси Швециядан чартер рейс орқали Тошкент халқаро аэропортига етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Юртдошларнинг ватанга қайтиши Ўзбекистон ва Швеция ваколатли органларининг мувофиқлаштирилган ҳамкорлиги натижаси бўлди. Икки томонлама ҳамкорлик доирасида барча ташкилий ва ҳуқуқий тартиб-таомиллар, жумладан, фуқароларни идентификация қилиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва хавфсиз ташишни таъминлаш масалалари тезкорлик билан келишиб олинди.
Ўзбекистон миграция масалалари, жумладан, миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича хорижий ҳамкорлар билан муносабатларни доимий равишда давом эттирмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Ўзбекистон энергетика ҳафталиги рекорд даражадаги иштирокчи ва делегатларни жамлади

Ўзбекистон Президенти Истанбулда очилган 29-Евроосиё иқтисодий саммити иштирокчиларига мурожаат йўллади


