Польшада Самарқанд Буюк Ипак йўлининг дурдонаси сифатида эътироф этилмоқда
Июль 18, 2026. 14:30 • 2 дақ
• 43
ВАРШАВА, 18 июль. /“Дунё” АА/. Польшанинг оммабоп “Onet.pl” интернет порталида Самарқанд шаҳрига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда Самарқанд Буюк Ипак йўлининг энг қадимий ва жозибадор шаҳарларидан бири сифатида эътироф этилиб, унинг бой тарихий-маданий мероси, бетакрор меъморий ансамбллари ва ўзига хос муҳити сайёҳларда унутилмас таассурот қолдириши таъкидланган.
Хусусан, Регистон майдонининг тунги ёритилиши ва мультимедиа намойишлари, Шердор, Тиллакори ва Улуғбек мадрасаларининг меъморий ечимлари, шунингдек, шаҳарнинг шарқона муҳити ва миллий таомлари юқори баҳоланган.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, сайёҳлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, транспорт инфратузилмаси ҳамда мамлакатнинг Европа сайёҳлари учун тобора жозибадор туристик йўналишга айланаётгани қайд этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси