Беларуснинг Могилёв вилоятида ўзбекистонлик талабаларнинг таълим олиш шароитлари муҳокама қилинди

Ноябрь 14, 2026. 16:30 • 56 сония

• 29
Беларуснинг Могилёв вилоятида ўзбекистонлик талабаларнинг таълим олиш шароитлари муҳокама қилинди

МОГИЛЁВ, 14 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Нуриддин Мамажонов Беларуснинг Могилёв вилояти олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида ўқув жараёнини ташкил этиш, ётоқхоналардаги яшаш шароитлари ва талабаларнинг кундалик ҳаёти, шунингдек, долзарб ижтимоий масалалар муҳокама қилинди.

Олий ўқув юртлари вакилларининг маълумотларига кўра, деярли барча ўзбекистонлик ёшлар қўшма таълим дастурлари доирасида таҳсил олмоқдалар. Улар орасида магистратура талабалари кўпчиликни ташкил этади. Ўқувчиларнинг билим олиши ва яшаши учун зарур шароитлар яратилган.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсати, уларнинг таълим-тарбияси ҳамда фаол, билимли ва масъулиятли фуқаролар бўлиб вояга етиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот якунида ватандошларимизнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларни қизиқтирган саволлар муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш