Пекинда хитойлик тадбиркорлар билан янги лойиҳалар муҳокама қилинди

Июль 02, 2026. 11:30 • 57 сония

87
Пекинда хитойлик тадбиркорлар билан янги лойиҳалар муҳокама қилинди

ПЕКИН, 2 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида Хитой корхоналарининг хорижий фаолиятини ривожлантириш уюшмаси ва Хитой ёш тадбиркорлари уюшмасига аъзо компаниялар вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда қурилиш, саноат зоналарини барпо этиш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари (IT) ва савдо соҳаларида фаолият юритаётган компаниялар вакиллари қатнашди.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ва имтиёзлар, шунингдек, мамлакатимиз ҳудудларида ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш имкониятлари тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Хитой компаниялари вакиллари Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятини ҳамда мамлакатда бизнес юритиш учун яратилган шароитларни юқори баҳоладилар. Улар республика ҳудудида қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Учрашув якунида мазкур компаниялар вакилларининг Ўзбекистонга истиқболли ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш