“Яшил” иқтисодиёт соҳасида Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди

Июнь 30, 2026. 10:30 • 56 сония

77
“Яшил” иқтисодиёт соҳасида Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди
“Яшил” иқтисодиёт соҳасида Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди
“Яшил” иқтисодиёт соҳасида Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди

ПЕКИН, 30 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида “яшил” иқтисодиёт соҳасида фаолият юритувчи Хитой компаниялари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда иштирокчиларга Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва чора-тадбирлар ҳамда тегишли ташаббусларнинг амалий ижроси тўғрисида маълумот берилди.

Тадбир давомида Ўзбекистоннинг 2019–2030 йилларга мўлжалланган “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси ва унинг асосий йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар Хитой компаниялари билан “яшил” иқтисодиёт, замонавий материаллар ишлаб чиқариш, чиқиндилар ва автомобилларни қайта ишлаш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини, Ўзбекистонда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, тадбир доирасида мамлакатимизнинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.

Учрашув якунида Хитой компаниялари билан истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш