Хивадаги “Қовун сайли” халқарофестивали доирасида B2B форматидаги учрашувлар бўлиб ўтмоқда

Август 09, 2026. 12:58 • 2 дақ

40

ХИВА, 9 август. /“Дунё” АА/. Хива шаҳрида ўтказилаётган “Қовун сайли” халқаро фестивали доирасида Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон туризм бизнеси вакилларини бирлаштирган халқаро B2B Workshop бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда воқеа жойидан “Дунё” АА мухбири.

Ишбилармонлик мулоқотида Хоразм вилоятининг туризм соҳаси вакиллари, туроператорлар, меҳмонхона ва ресторанлар раҳбарлари ҳамда туризм соҳасидаги хорижий мутахассислар иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади тўғридан-тўғри амалий алоқаларни ривожлантириш ва туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат бўлди. Музокаралар чоғида томонлар қўшма туристик йўналишлар ва хизматларни илгари суриш, янги турпакетлар ишлаб чиқиш ҳамда сайёҳлар оқимини ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Хоразм вилоятининг туристик салоҳиятини халқаро бозорларда тарғиб қилиш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчилар ўзаро таклиф ва тажриба алмашиб, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳамда қўшма туристик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини атрофлича кўриб чиқдилар.

B2B форматидаги учрашувлар янги шериклик алоқаларини ўрнатиш ва халқаро туризмни янада ривожлантириш учун амалий майдонга айланди.

Мулоқотлар давомида эришилган келишувлар туристик ҳамкорликни кенгайтиришга, хорижий меҳмонлар сонини оширишга ҳамда Хоразм вилоятини Ўзбекистоннинг энг истиқболли туристик ҳудудларидан бири сифатида янада кенг тарғиб қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш