Logo

Муқаддас Рамазон ойида Москвада ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди

Март 04, 2026. 15:07 • 3 дақ

151
Муқаддас Рамазон ойида Москвада ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди
Муқаддас Рамазон ойида Москвада ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди
Муқаддас Рамазон ойида Москвада ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди
Муқаддас Рамазон ойида Москвада ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди
Муқаддас Рамазон ойида Москвада ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди
Муқаддас Рамазон ойида Москвада ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди

МОСКВА, 4 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси дипломатлари Россиянинг “Антек” МЧЖ қурилиш компанияси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар учун ифторлик уюштирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда ушбу корхонада меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳамда Ўзбекистондан махсус келган Бухоро шаҳридаги “Халифа Худойдод” жоме масжиди имом-хатиби Одилжон Садиллоев иштирок этди.

Тадбир давомида Элчихона вакиллари ва имом-хатиб муборак Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларга республика раҳбарияти номидан табрик йўллади. Сўзга чиққанлар томонидан мусофирчиликда турли қийинчиликларни енгиб, хорижда ҳалол меҳнат қилиб, оиласини ҳалол даромад билан таъминлаётган юртдошларимизга миннатдорлик билдирилди.

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан мамлакатимизда муқаддас ойни муносиб ўтказиш, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш ва хайрия тадбирларини ташкил этиш учун барча зарур шароитлар яратилаётгани таъкидланди.

Бунда чет элдаги фуқароларнинг бузғунчи ғоялар билан боғлиқ фаолиятга жалб этилишига йўл қўймаслик бўйича тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Ёшларнинг турли диний оқимларга жалб этилишига йўл қўймаслик бўйича профилактик чора-тадбирларни кучайтириш зарурлиги алоҳида жиҳат сифатида муҳокама қилинди.

Ифторлик иштирокчилари Ўзбекистон Президентига айни пайтда хорижда бўлиб турган ҳар бир ватандошимизга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Читайте также

Ўтказилган ифторлик нафақат муқаддас ойга бағишланган маънавий тадбир, балки давлат ва юртдошларимиз ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, давлатнинг хориждаги фуқароларга бўлган юксак эътиборини намойиш этиш учун муҳим платформа бўлди.

Собиржон Йўлдошев:

– Ассалому алайкум. Мен Москвадаги қурилиш фирмасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлайман. Фирмамизда 700 нафардан ортиқ ходим ишлайди. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқароларидир. Бугун Президентимиз ташаббуси билан ўзбекистонлик ватандошлар учун ифторлик дастурхони ёзилди. Ушбу ифторликда ўзбекистонликлар билан бирга бошқа давлатлар вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига, Президентимиз Шавкат Мирзиёевга чексиз миннатдорлик билдирамиз.

Бахтиёр Болтабоев:

– Ассалому алайкум. Мен асли Наманганданман. “Антек” фирмасида ишлаётганимга бир йилдан ошди. Бугун Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ушбу фирма ишчилари учун ифторлик ташкил этилди. Бугунги тадбирдан ҳамма жуда хурсанд бўлиб, миннатдорлигини билдирмоқда. Бундай тадбирлар келгусида ҳам ўтказилса, нур устига аъло нур бўларди. Оиласидан узоқда бўлганлар учун бу катта эътибор ва қўллаб-қувватлаш белгисидир. Ушбу тадбирни ташкил этишга ташаббус кўрсатган Президентимизга, Элчихона ходимларига ва барча ўзбекистонликларга фирмамиз номидан катта раҳмат айтамиз.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш