Токиода Ўзбекистон ва Япониянинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Октябрь 26, 2026. 11:30 • 2 дақ

• 115

ТОКИО, 26 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ректори Шерзод Абдукодиров бошчилигидаги делегация 20–23 октябрь кунлари амалий ташриф билан Японияда бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Япония Олий судида делегация аъзоларини Секретариатнинг халқаро масалалар бўйича директори, судья Кэндзи Тэрадо ва Секретариат директори Харуко Аэмацу қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон делегациясига суд тизими тузилмаси, суд инстанцияларининг ваколатлари, ишларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда Олий суднинг қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланилишини таъминлашдаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди.

Юридик тайёргарлик ва тадқиқотлар институтида (LTRI) делегация судьялар ва бошқа ҳуқуқшуносларни касбий тайёрлаш тизими, ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда ҳуқуқий таълим методлари билан танишди. Мулоқотларда институт президенти Акира Андо, вице-президент Хидэо Нирэй, Секретариат бош директори Ёсиаки Исии, шунингдек, судьялар ва профессорлар Масато Кумасиро, Норихито Мукай ҳамда Юри Такэмура иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Бундан ташқари, делегация Токио округ судида бўлиб, суд мажлисида иштирок этди ва биринчи инстанция суди фаолиятини ҳамда суд ишини юритишнинг амалий жиҳатларини яқиндан ўрганди.

Шунингдек, Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги Илмий-тадқиқот ва ўқув институтида ҳам учрашув ташкил этилди. Унда институт президенти Кацуя Китаока, Умумий масалалар ва режалаштириш департаменти бош директорининг ўринбосари Хироюки Танака, катта илмий ходим Мии Танака, ўқув департаменти профессори Хироюки Мизобата, халқаро ҳамкорлик департаменти профессори ва давлат адвокати Юдай Судзуки қатнашди. Томонлар ҳуқуқ соҳасидаги илмий тадқиқотлар, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва замонавий таълим методларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва Япониянинг тегишли муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри амалий алоқаларни йўлга қўйиш, ўзаро ташрифлар, тажриба алмашиш, қўшма семинарлар, экспертлик учрашувлари ва ўқув тадбирларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш