Ўзбекистон ва Словения транспорт, иқтисодиёт ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Октябрь 25, 2026. 13:00 • 2 дақ

• 119

ЛЮБЛЯНА, 25 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг қароргоҳи Будапештда жойлашган элчиси Ойбек Шахавдинов Люблянага амалий ташрифи доирасида Словения ҳукумати вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар Ўзбекистон Президентининг 2026 йил 21–22 май кунлари Словенияга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлашга қаратилди.

Словения Инфратузилма ва энергетика вазирлиги давлат котиби Дамиян Яклин билан учрашувда томонлар транспорт ва темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, автомобиль йўллари қурилиши, энергетика ҳамда ҳаво қатнови масалаларини муҳокама қилди.

2025 йилда имзоланган Транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни амалга ошириш, халқаро автомобиль юк ташувларини соддалаштириш ва икки давлат ўртасида ҳаво қатновини кенгайтириш ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилди.

Словения Бош вазири девони давлат котиби Здравко Почивалшек билан музокаралар чоғида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ишбилармонлик мулоқотини фаоллаштириш ва қўшма ташаббусларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон элчиси Словения Бош вазири девонининг ташқи сиёсат ва Европа ишлари бўйича давлат котиби Игорь Сенчар билан ҳам учрашиб, олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашди.

Словения Молия вазирлиги давлат котиби Мая Хостник Калишек билан учрашувда солиқ ва божхона соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари, шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда ихтисослашган идоралар ўртасида тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.

Хусусан, томонлар товарларни таснифлаш, уларнинг божхона қиймати ва келиб чиқишини аниқлаш, электрон ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш, солиқ ҳисоботларини автоматлаштирилган тарзда текшириш, солиқ назорати самарадорлигини ошириш ҳамда имтиёзларнинг иқтисодий таъсирини баҳолаш масалалари ҳақида сўз юритди.

Таълим соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Словения таълим, фан ва ёшлар вазири Борут Рончевич билан учрашувда академик алмашинув, олий ва профессионал таълимни ривожлантириш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар 2027 йилда Словенияда қўшма ректорлар форуми ва инновацион лойиҳалар форумини ўтказиш ташаббусини кўриб чиқди. Словения томони амалий таълим соҳасида тажриба алмашиш, таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Учрашувлар якунида Ўзбекистон–Словения муносабатларини мустаҳкамлаш, ихтисослашган идоралар ва компаниялар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ҳамда аниқ қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш