Японияда Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестициявий имкониятлари намойиш этилди
Сентябрь 05, 2026. 11:30 • 2 дақ
• 55ТОКИО, 5 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари “RENKETSU Conference 2026” халқаро бизнес-форумида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Халқаро ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ташкилоти томонидан ташкил этилган тадбирда Осиё, Марказий Осиё, Яқин Шарқ мамлакатлари ва Япониянинг 200 га яқин бизнес доиралари вакиллари, инвесторлар ҳамда халқаро савдо соҳаси экспертлари жамланди.
Анжуман доирасида “Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар натижалари, иқтисодий салоҳият, инвестициявий ва савдо имкониятлари” мавзусида тақдимот ўтказилди.
Япон тадбиркорларига мамлакатимизда амалга оширилаётган макроиқтисодий ислоҳотлар, қулай тадбиркорлик муҳити ва Ўзбекистоннинг минтақавий хаб сифатидаги стратегик жойлашуви ҳақида батафсил маълумот берилди.
Дипломатлар Япония технологиялари ва инвестицияларини жалб этиш учун устувор бўлган соҳалар — энергетика ва қайта тикланувчи энергия манбалари, кимё, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, IT секторига алоҳида тўхталди. Бундан ташқари, агросаноат ва юқори қўшилган қийматга эга саноат маҳсулотларининг ўзаро экспортини кенгайтириш истиқболлари кўрсатиб ўтилди.
Бизнес-форумда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва Ўзбекистондан экспорт етказиб беришни кенгайтириш мақсадида Япония бизнес доиралари билан тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


