“Al-Awsat International News” Миср ОАВ: Самарқандда ёш парламентарийлар конференцияси бўлиб ўтмоқда
Сентябрь 05, 2026. 11:00 • 2 дақ
• 35
ҚОҲИРА, 4 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мисрнинг “Al-Awsat International News” ахборот порталида 2026 йил 4–6 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқ (IPU)нинг Ёш парламентарийлар XII глобал конференциясига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда таъкидланишича, “Мураккаб даврда инсон ҳуқуқлари, адолат ва инсон қадр-қимматини тиклаш йўлида” шиори остида ўтказиладиган мазкур анжуманда 183 давлат ва 15 халқаро ташкилотдан 300 нафарга яқин делегат ҳамда 50 нафар доимий кузатувчи иштирок этмоқда.
Тадбир дастурига киритилган йиғилишларда иштирокчилар замонавий дунёда ёшларнинг ҳолати ва ҳуқуқларига оид энг долзарб масалаларни муҳокама қилади.
Конференцияда зиддиятлар ва рақамли трансформация шароитида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг сиёсий ва иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда хотин-қизлар ва ёшларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Муҳокамалар ишчи гуруҳлар, тренинглар ва мулоқот форумлари каби интерактив шаклларда ташкил этилиб, ёш парламентарийлар ўртасида амалий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси